2014 йилнинг энг яхши ихтиролари

kod

Инсоният ҳар доим янги кашфиёт ва ихтироларга интилади. Ўтган йил ҳам қатор ихтиро ва кашфиётларга бой бўлди. Бу янгиликлар ҳаётимизни енгиллаштириш йўлида яна бир олға қадам бўлиши мумкин. (xabardor.uz)

 

 

1. “ReSound LiNX” эшитиш қурилмаси. Бу қурилма эшитиш қобилияти паст бўлган “iPhone” эгаларига мўлжалланган бўлиб, у Bluetooth-технологияси ёрдамида эшитиш қурилмасини тезроқ созлаш имконини беради. 

 

 

2. “Telebot” робот-полициячиси. 2012 йилда бошланган бу лойиҳа ўтган йили ўзининг дастлабки натижасини берди. Тез орада бўйи инсон бўйи билан тенг робот-полициячи кўчаларда навбатчилик қила бошлаши мумкин. У “Oculus Rift” тўлдирилган воқелик кўзойнаги ёрдамида оператор томонидан масофадан туриб бошқарилади. 

 

 

3. Рюкзакка ўрнатилган “Vodafone” мобиль станцияси. Оғирлиги 11 килограммли “Vodafone” кўчма станцияси тармоқ йўқ жойларда ўн дақиқа ичида тармоққа уланиш имконини беради.

 

 

4. “Foldscope” картон микроскопи. Стэнфорд биомуҳандиси Ману Пракаш ўтган йили йўриқнома асосида ҳар қандай киши ўзи тайёрлай олиши мумкин бўлган картон микроскоп лойиҳасини тақдим этди. “Foldscope”ни тайёрлаш учун атиги ярим доллар сарфланади ва у жисмларни 2000 марта катталаштириб кўрсатади.

 

 

5. “Sol-Char” қуёш биоҳожатхонаси. Ер юзида 2,5 миллиардга яқин киши ёмон санитария шароитида яшаши ҳақидаги маълумот тадқиқотчиларни қуёш энергияси ёрдамида чиқиндиларни биокўмирга айлантирувчи биоҳожатхона яратишга ундади. 

 

 

6. Қуёш шоссеси. Айдаходаги стартап лойиҳаси йўлларга асфальт эмас, тобланган шишадан ишланган ёруғлик диодли махсус қуёш панелларини ётқизишни таклиф этмоқда. Шу йўл билан йўлларни ёритишда электр энергиясини тежаш билан бирга кундалик эҳтиёж учун етарли энергияни ҳам олиш мумкин бўлади. 

 

 

7. Нано-двигатель. Олимлар нано-технология соҳасида қанчалик илгарилаб кетишганини яқинда дақиқасига 18 минг марта айланувчи митти “двигатель” (туз кристалидан 500 баравар кичкина) яратишганидан билиш мумкин. Бу нано-зарралар рак ҳужайраларига қарши курашда ёрдам беради.

 

 

8. Онг ёрдамида бошқарилувчи экзоскелет. Ўтган йилнинг ёзида, Бразилиядаги жаҳон чемпионатида миллионлаб инсон оёқлари фалаж 29 ёшли Жулиано Пинто илк марта тўпга зарба берганининг гувоҳи бўлишди. Бунда унга бош мия сигналлари орқали бошқарилувчи махсус костюм ёрдам берди. Келажакда бу костюм имконияти чекланган кишиларни ногиронлар аравачасидан воз кечишларига ёрдам бериши мумкин. 

 

 

9. Сув остига шўнғиш учун “Exosuit” костюми. Бу костюм бошқа костюмлардан фарқли ўлароқ, одамларга океаннинг тубига ҳеч қандай зарарсиз шўнғишларига ёрдам беради. Ўтган йили ғаввослар уни кийиб 1000 метрдан ортиқ чуқурликка шўнғий олишди. 

 

 

10. Дорини организмга масофадан етказувчи чип. Микрочип кўринишидаги бу қурилма ҳозирда синовдан ўтказилмоқда. У доимий равишда дори қабул қилишга мажбур ёки тиббий хизмат олишга имконияти йўқ кишилар ҳаётини енгиллаштириши кутилмоқда.

 

 

11. Смартфон ёрдамида глаукома ривожланишини назорат қилиш. Ушбу технология инсонларнинг кўзига ўрнатилган митти қурилма ва смартфон ёрдамида ўз кўриш қобилиятини назорат қилиш имконини беради. Қурилма кўз қон босимини ўлчаб туради ва зарурат туғилса кўз шифокорига мурожаат қилиш тўғрисида хабар беради.

 

 

12. Юқори технологияли ногиронлар аравачаси. “Intel” компанияси организмнинг муҳим ҳаётий кўрсаткичларини кузатиб турувчи ва салбий ўзгариш юз берган тақдирда керакли инсонларга хабар берувчи ногиронлар аравачисини намойиш этди.

 

 

13. “Zoom Jet” энергия тежовчи плитаси. Ушбу плита дунё бўйича юз минг донага яқин сотилди. У қаттиқ ёқилғини 60 фоизгача тежайди ва ёниш пайтида ажралиб чиқадиган зарарли тутунни 70 фоизгача камайтиради. 

 

 

14. “Nanopatch” нано-игнаси. Тўғрироғи, игна эмас, ушбу қурилмадаги минглаб зарра ҳажмидаги игналар организмга дорини етказиб беради. “Nanopatch” оддий игна билан эмлаш усули ўрнини босади ва тез бузиладиган дориларни сақлаш муаммосини бартараф этади.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика