Асал Шодиева - Қайдасан

kod
Асал Шодиева - Қайдасан. 

Ой ҳам ботар, қуёш ҳам ботар, 
Ўтаётир умр зувиллаб, 
Сен қайдасан, қайдасан, эркам? 
Сенсиз қалбим қолди ҳувиллаб. 

Бу кўнглимнинг кўчалари кўп, 
Кириб чиқар хаёл бирма бир, 
Шомлар келиб, тун рўмол ёяр, 
Чироқ ёқсанг, ёришмас ахир. 

Бу дунёда билганим ўзинг, 
Сендан бошқа илинжим йўқдир, 
Пешонамга ёзилган ўзинг, 
Билсанг, сенга боғланган тақдир. 

Сирлашаман тушимда гоҳи, 
Ўнгимда гоҳ бўларсан пайдо, 
Гоҳ йиғлатиб, гоҳо суйдириб, 
Куйлатасан юрагимни, оҳ! 

Сен қайдасан, қайдасан, эркам? 
Ўтаётир умр зувиллаб. 
Сен қайдасан, қайдасан, эркам? 
Сенсиз қалбим қолди ҳувиллаб...

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика