Бир гуруҳ Ватан ҳимоячилари мукофотланди Қўшилди: 13 январ 10:36

kod

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида" Фармони эълон қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

 

Унга кўра давлатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, миллий хавфсизликни ва давлат чегаралари дахлсизлигини таъминлаш, ёшларни миллий истиқлол ғояси ва она Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ ҳарбийлар турли даражадаги давлат мукофотлари билан тақдирланди.

 

Улар II даражали "Шон-шараф", "Дўстлик", "Мардлик" орденлари, "Жасорат", "Содиқ хизматлари учун", "Шуҳрат" медаллари билан мукофотланишди. 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика