Guardian: Савицский дунёдаги энг чиройли музейлардан бири

kod

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳри Британиянинг Telegraph газетаси версиясига кўра сайёҳлик учун ғайриоддий йўналишлар 10талигига киритилди.  

 

Нукус ҳақидаги маълумотда эътибор асосан коллекциялари “ҳақиқий марварид” деб аталадиган И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейига қаратилган.

 

Музейга “Таъқиқланган санъат музейи сифатида машҳур бу жой ўзида XX асрга оид рус авангард рассомчилик коллекцияларини тўплаган”, - деб таъриф берилган.

 

Музей директори Мариника Бабаназарованинг сўзларига кўра, бу жой айниқса, хорижлик сайёҳлар ўртасида машҳур бўлиб, Нукус Ўзбекистонда Бухоро, Самарқанд ва Хивадан кейин ушбу йўналишда тўртинчи ўринда туради.

 

 

Жаҳон ОАВ Савицский номидаги музейга бир неча марта эътибор қаратган, масалан Guardian нашри уни “дунёдаги энг чиройли музейлардан бири” деб атаган бўлса, New York Times музейни жаҳоннинг ноодатий сайёҳлик объектлари қаторига киритган.

 

Айни пайтда музейнинг янги комплекси бунёд этилмоқда ва у ташриф буюрувчиларнинг эътиборини янада кўпроқ тортади.

 

 

Telegraph тузган ғайриоддий йўналишлар қаторига Жанубий Судан, Судандаги Мероэ шаҳри, Эроннинг Машҳад, грузиянинг Кахетия шаҳарлари, Ҳиндистондаги йўлбарслар макони Канха, Ямандаги Сокотра ороли, Ҳиндистондаги Занскар, Россиядаги Камчатки яримороли ва Аргентинадаги еттирангли тоғ Cerro de los Siete Coloresлар киритилган.

 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика