Хип-хоп АҚШда оммавийлиги бўйича рокдан ўтиб кетди

kod
Хип-хоп америкалик тингловчилар ўртасида энг севимли мусиқий йўналишга айланди ва илк бор рокни ортда қолдирди. Бу ҳақда Nielsen компанияси тадқиқотларига таяниб, Radio.com маълум қилди

Хип-хопни тингловчиларнинг 25,1 фоизи маъқул кўрмоқда. Етакчиликни бермай келган рок-мусиқада эса бу кўрсаткич 23 фоизга тушиб қолди.

Бу даражадаги оммалашув мазкур йўналишдаги композицияларни стриминг сервисларида кўплаб тинглаётгани билан изоҳланмоқда. Бу сегментдаги барча трекларнинг 30 фоиздан ошиғи R&B ва хип-хопга тегишли. Рок-мусиқа бозорнинг 18, поп-қўшиқлар эса 13 фоизини ташкил этди.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика