Крис Пайн “Оскар-2015” номинантларини эълон қилади Қўшилди: 13 январ 11:21

kod

Актерга “Энг яхши актер”, “Энг яхши актриса”, “Иккинчи пландаги энг яхши актер”, “Иккинчи пландаги энг яхши актериса” ва “Энг яхши фильм” йўналишлари бўйича номинантларни эълон қилиш ишониб топширилди, дея хабар қилади segodnya.ua нашри.

 

15 январ куни нуфузли мукофот номинантлари номи аниқ бўлади. Жорий йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган тўғридан тўғри эфир чоғида одатдаги 12 йўналиш ўрнига 24 йўналишда мукофотга даъвогарлар номи эълон қилинади.

 

Рўйхат билан Крис Пайн, Альфонсо Куарон ва Жей Жей Абрамслар таништиради. Шунингдек, уларга Америка киносанъати академияси президенти Шерил Бун Айзекс ҳам қўшилади.

 

Машҳур режиссерлар биринчи бўлиб чиқади. Улар  ёрдамида “Тўлиқ метражли энг яхши анимацион фильм", "Энг яхши ҳужжатли фильм” ҳамда “Энг яхши қўшиқ”ни билиб оламиз.

 

Шундан сўнг эстафета “Юлдузли йўл” фильми актери Крис Пайнга топширилади ва у “Энг яхши актер”, “Энг яхши актриса”, “Иккинчи пландаги энг яхши актер”, “Иккинчи пландаги энг яхши актериса” ва “Энг яхши фильм” номинантларини эълон қилади.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика