Саудиялик блогер қамчи билан жазоланди

kod

Саудия Арабистонида суд маҳкамаси томонидан Раиф Бадавий исмли блогерга жазо тариқасида 10 йил қамоқ ва 1000 дарра қамчилаш жазоси ижросини амалга ошириш бошланди. Қамчилаш жазоси ҳафтасига 50 даррадан секин-аста амалга оширилади, дебхабар беради kun.uz “Би-би-Си” каналига асосланиб.

 

Жазоланувчи Бадавийга бу ҳукм 2014 йилнинг майида чиқарилган эди. Бадавий “Либерал саудия тармоғи” (Liberal Saudi Network) деб номланган тақиқланган веб-сайтнинг асосчиси ҳисобланади. Халқаро ҳуқуқни ҳимоялаш ташкилотлари ва гуруҳлари Бадавийга чиқарилган ҳукмни қоралашди. Унинг афв этилишини АҚШ ҳукумати ҳам сўраган. Хусусан, 8 январь куни АҚШ Давлат департаменти Жен Псаки саудиялик ҳукмрон доираларни “ўзининг бешафқат жазосини” бекор қилишини ҳамда ишни янгидан кўриб чиқишларини сўраган.

 

Бу жазодан ташқари, Бадавий 1 млн саудия риали миқдорида (266 минг доллар атрофида) жарима пули ҳам тўлаши лозим.

 

2012 йилда ҳибсга олинган Бадавий, шунингдек, диндан қайтишда ҳам айбланган. Бу жиноят учун Саудия Арабистонида ўлим жазоси белгиланган. Бироқ Бадавийга чиқарилган бу жазо кейинчалик бекор қилинган.

 

Бадавийнинг ҳибсга олинишига унинг журналистик фаолияти сабаб бўлган. У ўзининг блогида дин масалаларини муҳокама этган, мамлакат олий диний ташкилотини танқид остига олган. Унинг сайтида шунингдек, сиёсий маҳбусларни озод қилиш чақириқлари чоп этилган.

 

Бадавий ҳибсга олиниши билан унинг сайти ўчириб қўйилган, барча асбоб-ускуналар мусодара қилинган.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика