Тошкентдаги икки суд бошқарувчиси бир компания фаолиятини тугатишни тезлатиш эвазига 2000 доллар талаб қилди

kod

Тошкент шаҳридаги «Наргиз Шаҳзодабону Савдо» компаниясининг баъзи сабабларга кўра иши юришмай, фаолиятини тугатишга тўғри келди. Унинг раҳбари жамиятни тугатиш учун тегишли жойга мурожаат қилди. Бу ҳақда, “Ҳуқуқ” газетасига асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

 

Мурожаат Ўзбекистон суд бошқарувчилари профессионал жамоат бирлашмасининг икки нафар суд бошқарувчиси иш юритувига келиб тушди. Улар мурожаатни қонуний ҳал қилиб бериш ўрнига нафс йўлига бориб, бундан фойдаланиб қолмоқчи бўлди.

 

Компаниянинг фаолиятини тугатиш ишларини тезлатиш эвазига 2000 АҚШ доллари беришни талаб қилди. Бундай катта маблағни эшитган жабрланувчи суд бошқарувчиларининг тамагирлиги ҳақида тегишли жойга мурожаат қилди.

 

Ариза асосида СВОЖЖДЛҚК департаментининг Учтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тадбирда суд бошқарувчилари хизмат хоналарида 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганида қўлга олинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди мансабини суиистеъмол қилган кимсаларга нисбатан қонуний жазо тайинлаб, ҳукм чиқарди.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика