Улуғбек Раҳматуллаев тиним билмай ижод қилишда давом этмоқда

kod

2014-йилда "Йилнинг энг яхши хонандаси" сифатида "Эътироф" мукофотига сазовор бўлган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев тиним билмай ижод қилишда давом этмоқда, дея хабар қилади popcorn.uz.

 

Хонанда шу кунларда яна бир янги қўшиғини мухлисларга тақдим этишга тайёр қилиб қўйди. "Эй юрак" номли тарона учун видеоклип ҳам суратга олинган. Клип эса ёш ва маҳоратли клипмейкер Санжар Маткаримов томонидан тайёрланган.

 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг бизга маълум қилишича, у қўшиқни яратиш ғоясини аслида мухлислар берган. Кўп сонли санъат ихлосмандларининг илтимосига биноан яратилган қўшиқ тез кунларда тақдим этилади.

 

Шунингдек, хонанда шу кунларда эстрадамизнинг аёл хонандаларидан бири билан дуэт куйламоқда. Хозирча дуэтдош санъаткор кимлиги сир сақланмоқда. Бу дуэт тарона баҳор ойларида премьера этилиши режалаштирилган.

 

Улуғбек Раҳматуллаев тароналари нафақат Ўзбекистонда, балки бошқа давлатларда ҳам севиб тингланиши сир эмас. Баҳор фаслида хонанда Россия бўйлаб "Ширин орзу" номли концерт дастури билан гастроль сафари уюштиради.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика