Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчилари рўйхати эълон қилинди

kod

Transfermarkt сайти ўзбекистонлик футболчиларнинг ҳам нархларини эълон қилган. «Uff.uz» сайти «Furkat.uz»га асосланиб энг қиммат ўзбекистонлик футболчиларнинг ТОП-12 талигини тақдим этди. Боиси айна 12 нафар футболчимиз 400 минг евродан юқорироқ баҳоланган.

 

10-12. Аббос Маҳсталиев

 

  • Жамоаси: «Пахтакор»

  • Нархи: 400 минг евро

  • Ёши: 20


  •  
 

Умидли ёш ярим ҳимоячи сайт иждокорлари томонидан 400 минг еврога баҳоланган. Сўнгги пайтларда Маҳсталиевнинг ўйинларида пасайиш юзага келгандек. Аббос ўз устида тинимсиз тарзда ишлаб, терма жамоанинг етакчилари сафидан ўрин эгалласа, унинг нархи анча баландалашига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

 

10-12. Вадим Офонин

 

  • Жамоаси: «Газовик» (Россия)

  • Нархи: 400 минг евро

  • Ёши: 27


  •  
 

Офонин ҳам 400 минг еврога баҳоланган. Вадим бугунги кунда Россия қуйи дивизиони вакили «Газовик» сафида тўп сурмоқда. Уни яқин орада Россия Премер Лигасида ҳаракат қилувчи бирор жамоада ўйнашига умид қилиш қийин. Бироқ унда «Газовик» сафида ўзини кўрсатиб, терма жамоага номзод бўлиш имкони бор.

 

10-12. Артём Филипосян

 

  • Жамоаси: «Локомотив»

  • Нархи: 400 минг евро

  • Ёши: 27


  •  
 

Сайт экспертлари Филипосянни ҳам 400 минг еврога баҳолашган. Артёмнинг ҳимоячи эканлигини инобатга оладиган бўлсак, унга берилган нарх чакки эмас. Бироқ шахсий фикримча Ислом Тўхтахўжаев ёки Анзур Исмоилов унга қараганда қимматроқ бўлса керак.

 

8-9. Жамшид Искандаров

 

  • Жамоаси: «Пахтакор»

  • Нархи: 500 минг евро

  • Ёши: 21


  •  
 

«Пахтакор»нинг ёш ва умдили ярим ҳимоячиси Искандаров 500 минг еврога баҳоланган. Умуман олганда бу Жамшид учун чегара эмас ва у яқин келажакда 5-6 миллион еврога баҳоланиши мумкин. Бунинг учун футболчи албатта ўз устида тинимсиз ишлаши ва катта меҳнат қилиши лозим бўлади.

 

8-9. Азиз Ҳайдаров

 

  • Жамоаси: «Ал Шабаб» (БАА)

  • Нархи: 500 минг евро

  • Ёши: 29


  •  
 

Ҳайдаров мана бир неча йилдирки БАА миллий чемпионатида ишончли тарзда тўп сурмоқда. Азизда ўз вақтида Европа жамоаларида тўп суриш имконияти мавжуд эди. Шундай бўлса ҳам у Осиё футболида ўз ўрнини топиб кета олди. Унинг 29 ёшда эканлигини инобатга олсак, бу нарх Ҳайдаров учун ёмон эмас.

 

6-7. Николай Марков

 

  • Жамоаси: «Краснодар» (Россия)

  • Нархи: 800 минг евро

  • Ёши: 29


  •  
 

Марков 800 минг еврога баҳоланган. Унинг бунча баланд нархланишига «Краснодар»даги ажойиб ўйинлари ўйинлари сабабдир. Ким билади дейсиз агар Николай терма жамоа сафида ҳам тўп сурганида балки, бундан ҳам баланд нархланган бўлармиди.

 

6-7. Александр Гейнрих

 

  • Жамоаси: «Локомотив»

  • Нархи: 800 минг евро

  • Ёши: 30


  •  
 

30 ёшли Гейнрих учун 800 минг евро тўлайдиган жамоа топилмаса керак. Бироқ сайт ходимлари унга шунча нарх белгилашган. Афсуски Саша терма жамоадаги ўрнини йўқотди ва эндигидан буён унинг нархи кескин тарзда пасайиши эҳтимоллиги анча баланд.

 

5. Санжар Турсунов

 

  • Жамоаси: «Ворскла» (Украина)

  • Нархи: 900 минг евро

  • Ёши: 28


  •  
 

Турсунов мана бир неча йилдирки Россия ва Украина чемпионатларида нисбатан олганда яхши тўп сурмоқда. Шу боис ҳам Санжар 900 минг еврога баҳоланган. Турсунов Осиё кубогида ўзини кўрсата олса, миллионлик маррани ҳам забт этиши мумкин.

 

4. Игнатий Нестеров

 

  • Жамоаси: «Локомотив»

  • Нархи: 1 млн.евро

  • Ёши: 31


  •  
 

Нестеров бугунги кунда Осиёнинг энг кучли дарвозабонлар бешлигига киради. Игнатий 10 йилдан ошиқ вақт мобайнида терма жамоанинг асосий дарвозабони бўлиб келмоқда. Шу боис ҳам унга 1 млн.евролик нарх белгиланган. Умуман олганда 31 ёшли дарвозабон учун бу яхши нарх.

 

3. Сервер Жепаров

 

  • Жамоаси: «Seongnam» (Жанубий Корея)

  • Нархи: 1,3 млн евро

  • Ёши: 31


  •  
 

Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси 1,3 млн еврога баҳоланган. Тан олиш лозимки сўнгги 2−3 йилда Сервернинг ҳўйинларида пасайиш кузатилди. Жепаровнинг нархи ҳаттоки 4−5 млн еврога ҳам кўтарилганди. Агар у ҳам Осиё кубогида иккинчи ёшлигини ўтказа олса, нархи нисбатан кўтарилиши мумкин.

 

2. Виталий Денисов

 

  • Жамоаси: «Локомотив» (Россия)

  • Нархи: 5 млн.евро

  • Ёши: 27


  •  
 

«Локомотив»нинг етакчиларидан бирига айланган Денисов 5 млн еврога баҳоланган ва бу реал нарх. Боиси Испаниянинг «Вильярреал» жамоаси Витя учун 5 млн евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Денисов ОК−2015 да ажойиб ўйинларини намойиш эта олса, ажаб эмаски уни кучли бешлик жамоалари сафида кўриб қолсак.

 

1. Одил Аҳмедов

 

  • Жамоаси: «Краснодар» (Россия)

  • Нархи: 6 млн евро

  • Ёши: 27


  •  
 

Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси деб Аҳмедов эътироф этилмоқда. Одил охирги 4 йил ичида Россия чемпионатининг энг кучли футболчилари қаторида тилга олиниб келди. Унга ҳаттоки «Арсенал» қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Осиё кубоги Аҳмедов учун кучли бешлик чемпионатларига ўтиш учун сўнгги имконият бўлиши мумкин. Умид қиламизки, ярим ҳимоячи Австралияда ёрқин ўйинлари билан янада кучли жамоаларнинг эътиборини ўзига қаратади.

 

Юқоридаги нархлар ўйинчиларнинг сўнгги 2−3 йилдаги ҳаракатларига асосланиб белгиланган бўлса ажаб эмас. Очиғи мен ушбу рўйҳатда Сардор Рашидов ҳам жой олишини кутган эдим. Сардор ҳам ОК-2015 да ўзини кўрсата олса, энг қиммат футболчилар ўнлигидан жой олишига шубҳа йўқ. Дарвоқе, кучли йигирматаликдан жой олган қолган футболчилар қуйидагилар: Ислом Иномов, Илҳом Суюнов, Ислом Тўхтахўжаев, Баҳодир Насимов, Лутфулла Тўраев, Егор Кримец, Акмал Шораҳмедов ва Диёр Туропов. Улар сайт ижодкорлари томонидан 350 минг евродан баҳоланишган.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика