Кўнгилилар

kod
Думалоқ ер пуфаги узра
Ҳаво зарраларидек енгил
Яшар милярд одам ҳузурда,
Юраги бор, лекин йўқ кўнгил.
 
Майли, ўйнаб кулишсин улар,
Бундан баттар бахтли бўлишсин.
Бир-бирига тутаркан гуллар,
Гул азобин қайдан билишсин?
 
Юраклари тепади соғлом,
Кўнгил учун чекмас ташвишлар.
Улар учун на кундуз, на шом
Рўй бермайди  кўнгилсиз ишлар .
 
Бизга аён оғриқ лаззати,
Ошно бизга  оғу
 изтироб.
Қандай тотли  ҳижрон шарбати!
Қандай ширин бу аччиқ азоб!
 
Тошбақанинг косасидан паст –
Кўк остида андуҳга тўлиб,
Бир ҳаводан оларак нафас,
Яшаяпмиз
кўнгилли бўлиб..

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика