Жастин Бибер Хитойда концерт беришига тақиқ қўйилди

kod
Хитой расмийлари канадалик хонанда Жастин Биберга мамлакат ҳудудида концертлар қўйишни тақиқлади. Бунга ёш қўшиқчининг «беодоб феъл-атвори» сабаб бўлди, деб хабар беради «РИА Новости».

Хитойлик мухлислардан бири нега Бибер ушбу мамлакатда чиқишлар қилмаётгани ҳақидаги саволга жавобан маданият ишлари бўйича Пекин бошқармаси тегишли баёнотни тарқатди.

«У ўзини беодоб тутгани билан боғлиқ ҳолатлар Хитойда умумий норозиликларга сабаб бўлди. Кўнгилочар тадбирлар ички бозорини тартибга солиш ва уни тозалаш учун биз ўзини ёмон тутадиган ижрочиларни бу ерга жалб қилишни нотўғри деб ҳисоблаймзи», — дейилади баёнотда.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика