Шабнамгинам
Дата релиза:
Просмотров: 179
Просмотров: 179
Средний балл: 0
Шабнамгинам, сени кўрдим боғим аро,
Ғунчаларнинг лабларида, холдек эдинг.
Гул баргларин бағридаги, чақноқ зиё,
Бир гапим бор, айтайинми қулоғингга.
Қўлга олсам, шўх қизлардек қочадирсан,
Кафтларимнинг чизиқларин, жилға этиб,
Тунда келиб, тонгда қайга қочадирсан,
Лабларимни босайинми, дудоғингга.
Бир тикилдим кўзларингга, дунёлар бор.
Титрайдирсан, шабоданинг эпкинида,
Шабнамгинам, бу кўнглингда о, нелар бор,
Айтасанми йиқилсам гар, оёғингга.
Юрагимнинг торларини, чертган ўзинг,
Хаволарга учиб кетма, розим айтсам,
Эрта тонгда гул боғимга, келган ўзинг,
Бир боргина, бошим қўйсам қучоғинга.
Мен гул бўлай, баргларимни безаб тургин,
Лабларимнинг ташналигин, қондиргил сен.
Доим дилда марвариддай, яшнаб тургин,
Шабнамгинам, жоним берай, титроғингга.
Мен кутаман, хар тонгимда гул оралаб,
Гунчаларнинг лабларидан сени сураб,
Мендан кочма, барг ортидан қўй мўралаб,
Шабнамгинам, ташлаб кетма фироғингга
- Теги:
Шабнамгинам
Ваши отзывы
- Коментарии