АЛАМ
Дата релиза:
Просмотров: 177
Просмотров: 177
Средний балл: 0
Шу ҳам бизга ғаммикан,
Айрилиқ аламмикан!?
Дунёда биздан бошқа
Бахтиқаро каммикан?!
Мағрур йигит бошимиз
Эгиб кетаверасми?
Бир бор севиб кўрмасдан
Тегиб кетаверасми?
Келинликнинг либоси,
Айтинг, шунча ҳавасми?
Орзулар эҳтироси
Тугадими, абасми?
Ўтиб, балки, кўп йиллар,
Қарғайсизми қисматни?!
Қизингизда кўриб сўнг
Ўша бебош ҳислатни...
Бебош, ўтли муҳаббат
Куйдиряпти бизни ҳам.
Қани энди илитса
Сиз - шошқалоқ қизни ҳам!
Эҳ, етар, бас! Бахтингиз
Топсангиз ҳам ғаммикан!?
Дунёда биздан бошқа
Бахтиқаро каммикан?!
- Теги:
АЛАМ
Ваши отзывы
- Коментарии