БИР ҚИЗ ЯШАР
Дата релиза:
Просмотров: 190
Просмотров: 190
Средний балл: 0
Қолиб кетган бир кўнгли бор ёмонларда,
Кўзларида тиниб кетган юлдуз яшар.
Тошдек эзган ўша Тошкент томонларда,
Суйганига етолмаган бир қиз яшар.
Самарқанд Андижонлардан сўрадилар,
Бухородан Сурхонлардан сўрадилар,
Фарғонаю Қўқонлардан сўрадилар,
Тошкентлардан кетолмаган бир қиз яшар.
Анча бўлди ёлғиз яшаб келганига,
Жон беролмай ўша кўнгил берганига,
Ҳаётида энг биринчи севганига,
Севаман деб айтолмаган бир қиз яшар.
Деразадан кўрди куннинг ботишини,
Ой ҳуснини юлдузларга сотишини,
Қуёш чиқиб янги тонгнинг отишини,
Сой бўйида кутолмаган бир қиз яшар.
Бағри тош эмас тақдири тош йигитнинг,
Севги синовига ҳали ёш йигитнинг,
Йўлига кўз тутиб қорақош йигитнинг,
Қўлларидан тутолмаган бир қиз яшар.
Келин бўлса ярашарди маржон қадаб,
Айтилмаган ёр-ёрлари қўйди алдаб,
Отаси уйидан икки қадам хатлаб,
Остонадан ўтолмаган бир қиз яшар.
Суйганига етолмаган бир қиз яшар.
Ваши отзывы
- Коментарии