Боғ эди

kod
Билсанг, ўша пайтлар боғ эди бу жой,
Борар эдик қочиб элнинг гапидан.
Шу боғда илк бора титраб ҳойнаҳой,
Бўса олган эдим бир қиз лабидан.

Бу жойлар ёдимда ҳув кечагидай, 
Бир ажиб боғ эди — ҳамиша баҳор...
Ўша боғда ўсган жийда тагида 
Қучоқлаган эдим бир қизни илк бор.

Бу жойлар боғ эди, балки билмассан,
Висолга етарди бунда ошиқлар.
Куйлардим атрофга парво қилмасдан,
Ўша қизга атаб ишқий қўшиқлар.

У қиз кулар эди: бахтиёр, мағрур,
Мен ҳам шодон эдим, вақтим чоғ эди.
Дилда ёруғ орзу, муаззам сурур...
Балки эслолмассан — бу жой боғ эди.

Ҳамон ўша ёмғир ёғар эзилиб, 
Фақат пешвоз чиқар бугун маъюс куз.
Эҳ, шундай гўзал боғ кетди бузилиб, 
Бир қиз эмас энди у қиз ҳам... афсус!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика