Дил ноласи
Дата релиза:
Просмотров: 261
Просмотров: 261
Средний балл: 0
Дилимга ғам доги тушди
Хатойим айт буюк Рахмон
Юракни ишқ ути ёқди
Висол борму буюк Рахмон
Хаётим ол керак бўлса
Хаёт сенсиз азоб бўлса
Ошиғинг гар ғариб ўлса
Рахим қил эй буюк Рахмон
Менинг бағрим куйиб ёнди
Куяр дилим фиғон қилди
Шоир сендан илхом олди
Илхомим бул буюк Рахмон
Сенга дардим айон бўлди
Сўзим шеърда баён бўлди
Қурбонга ишқ хаёт бўлди
Машраб айла мени Рахмон !!!
Қурбон
Ваши отзывы
- Коментарии