Етмадим ман

kod
Отам олис жойга кетди,
Ойдек онам ойга кетди,
Менинг кўнглим найга кетди,
Осмонларга кетмадим ман.

Кўклам қариб кузга етди,
Куз ахтариб музга етди,
Шўр пешонам тузга етди,
Буюк Сўзга етмадим ман.

Гард уюлиб тоғ бўлмади,
Дард гуллади, боғ бўлмади,
Бир бахтиёр чоғ бўлмади.
Шодлик майин ютмадим ман.

Ишк куртаги япроқ бўлди,
Япрок тани тупрок бўлди,
Тупроқда ҳам гуноҳ бўлди.
Кўзларимга суртмадим ман.

Руҳим тандин кетган либос,
Бу ишқ жондин олгай қасос,
Менинг умрим ишқдир холос,
Ишқ сингари хўп қадимман.
Ишқсиз куним ўтмадим ман.

Менинг Тангрим ишқдир холос.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика