Икки қалб

kod
Жаҳонга бегона эди икки қалб,
Икковлон бор эди дунёда ёлғиз.
Муҳаббат гадоси, бир жуфт ишқ талаб,
Истарди вақт сира жилмаса ҳаргиз.

Ҳапқириб деворин ёрган юраклар,
Топишса бир зумда топар осойиш.
Қачон рухсорини берар тилаклар.
Қўймай эшик қоқар, турмуш ва ташвиш.

Икки йўл, кутади айри манзилда,
Сезишар бу дамлар юпанчлигини,
Тебратиш керакда тинмай ҳар ҳолда,
Рўзғорнинг зил замбил беланчагини.

Йўл узоқ, айри йўл унданда олис,
Сўнги йўқ адоқсиз йўлакларини.
Айрилиш олдидан улар иложсиз,
Нимталашди бутун юракларини.

Ярим қалб, оғрийди, беради азоб,
Оҳлари безайди қўшиқларини,
Севгиқуш кунини кўради алҳол,
Дондай териб юрак ушоқларини…

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика