Излаб-излаб топганим
Дата релиза:
Просмотров: 232
Просмотров: 232
Средний балл: 0
Ўрмонга бордим…
Ювмоқ учун кўнгил ойнасин
Лек ҳеч нарса изламадим, йўқ!
Сайр этиш эди мақсадим.
Шу он кўриб қолдим бир ажиб,
Гуллаб-яшнаб турган гулчани.
Гўзаллик ҳам шунчалармикан?!
Гулча эмас, бир юлдузчани.
Термуламан узоқ, тўймайман,
Майин елга ўхшар юзлари.
Мусаффодир оппоқ тонг қадар,
Юлдуз мисол порлар юзлари.
Узиб олишни хоҳладим чиндан,
Шивирлади у оҳиста шу он:
– Наҳот сўлиш вақтим келдими?!
Лек яшашни истайман ҳамон.
Менинг уйим гўзал боғини,
Безаб тургин, эй гўзал ғунча!
Сенда кўрдим бахтнинг тоғини,
Сен мўъжиза, сен латиф ғунча!
Кавлаб олдим оғритмай жонин,
Сўнг ўтқаздим боғим тўрига.
"Мурувват”дан қилиб тупроғин,
Чўмилтирдим "меҳр” нурига.
Сокин жойда ўса бошлади,
Яна қайта бутоқлади у.
Ҳамон яшнаб турибди, ахир
"Муҳаббат”нинг нишонаси бу!
- Теги:
Излаб-излаб, топганим
Ваши отзывы
- Коментарии