ЁМҒИРСИЗ КУНЛАР
Дата релиза:
Просмотров: 194
Просмотров: 194
Средний балл: 0
кетишим керак.
Ахир энди йўлларим очиқ.
Ҳавотирга ўрин йўқ гўё,
Кузатасан…
дилингда оғриқ.
Мен кетяпман…
йиғлоқи осмон
Юз-кўзини қурутмасидан.
Тўхтатишга куч топсанг қани,
Вақт ишончни аритмасидан.
Кипригимга тўпланди қара,
Ёғиб ўтган ёмғир қатма-қат.
Мени ушлаб қолмадинг,
Аммо…
Айбладинг осмонни фақат.
Куз ўтар.
Бесабр хазондай
Ёнимга шошилсанг, қанийди.
Келишингни кутган соғинчнинг
Кўз ёшлари яп-янги эди.
Яшаяпти қуёшли кунлар,
Яна ёмғир ёғарми билмам.
Ўша умид, ўша дил билан
Соябонсиз ёнингга борсам.
Мени асра ва яна қутқар
Йиғлоқи осмоннинг остидан.
Сен менсиз, мен сенсиз яшадим
ЁМҒИРСИЗ КУНЛАРнинг дастидан
Ваши отзывы
- Коментарии