Кечиринг...
Дата релиза:
Просмотров: 173
Просмотров: 173
Средний балл: 0
Илтимос,
Кечиринг!
Сабрнинг косаси бугун лим тўлса.
Сиз мени кўнгилдан ўчиринг.
Ва мутлоқ унутинг,
Иложи бўлса.
Мумкинми,
Сўрасам,
Айтинг ростини,
Баҳорлар менсиз ҳам келаверарми.
Менсиз қуламасми дунё устуни,
Кўнглингиз менсиз ҳам тўлаверарми?!
Биламан,
Тохиру Зухролар эртак,
Чиндан севишганлар абад сарсона,
Муроду мақсадсиз тугаган фақат
Бизнинг ишқимиздек гўзал афсона...
- Теги:
Ваши отзывы
- Коментарии

