Кулди севгим

kod
Қандай бўлганин айтсам,
    Аслида севгим —
    Кулган устимдан,
    Энди ўтмишга қайтсам.

    Уни лаблари этди махлиё,
    Қондай қизил —
    Чиройли, ширин,
    Қарашга килардим хаё.

    Дўстлик билан бошланди,
    Табассум, хандон.
    Бўлди, тамом,
    Юрак унга ташланди.

    Севардим уни индамай,
    Соғинч, хижрон.
    Интилиш у тамон,
    Гўё май ичиб олгандай.

    Кунлар тез ўтди, севди у ҳам,
    Бахт, шодлик.
    Рашқ, инжиқлик,
    Севардим, у эса мани телбам

    Эришдим унга бутунлай,
    Гунох, ишқ.
    Титради лаблар,
    Ҳа, ўша ман истаган лаблар…

    Ҳаётимда кўпайди ташвишим,
    Қўнғироқ, смс..
    Соғиндим, соғиндизми?
    Қиворман, хозир кўп ишим.

    Хабар оларди доим у!
    Тонг, тунда,
    Ёмғир, қорда.
    Нима қилай борим шу…

    Гердайиб юрдим, севади-да,
    дея, хотиржам.
    Пок юраги хам,
    Сабри хам, охири тўлди-да.

    Телбам қилмади қунғироқ?!
    Кутдим, жимлик.
    Қилдим, ўзим.
    Гудок кетди анча узоқ-узоқ…

    Учрашдим ўша қорли кун,
    Гоҳида йиғлаб,
    Юзимни силаб,
    Ташлаб кетган экан ўтган тун…

    Ўзимга топгандай даво,
    Яна дўстлашдик.
    Наҳотки? А йўқ,
    У бошқа қилмайди хато…

    Ох, лаблари чиройлигим,
    Соғиндим, соғиндингми?
    «Ха-ха» деб қўяди севгим,
    У энди бошқа, тушундингми?!

    Висолинг манга энди орзу,
    Қайтма, зинхор.
    Қайтсанг яна гердаяман,
    Нима қилай мани борим шу…

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика