Кўзларимнинг уммонида чўмилган ишқ
Дата релиза:
Просмотров: 170
Просмотров: 170
Средний балл: 0
Кўзларимнинг уммонида чўмилган ишқ.
Киприкларим меҳр ашъор қаламлари.
Нигоҳимда ўз суратин кўролмаган,
Бевафонинг аччиқ армон, аламлари.
Турналардек кетиб келар хасратларим,
Кўнгилгинам айвонида калдирқоч ин.
Бевафо ёр дастидан дил нолаларим,
Сато чалган куй мисоли маюс, маҳзун,
Икки дунё аро озор ҳаста жоним,
Инжуланиб лабларимда турар изхор.
Паноҳинга олгин,тангрим,меҳрибоним,
Армонларда қолиб кетсин бевафо ёр.
- Теги:
ишқ, уммонида, Кўзларимнинг, чўмилган
Ваши отзывы
- Коментарии