Мухаббат

kod
Пойингга тиз чўкдим, сочилди орим.
Хар бир изларингни, суртдим кўзимга.
Кўнгил тизгинларин , олди қарорим.
Мен сени , буюк деб, билдим ўзимга.
Қошларинг қоп -қаро , қароғинг қаро.
Юзимни силаган , сочларинг майин.
Улуг орзулар ла, умидлар аро.
Сенсиз яшамоқлик булади қийин.
Қучоғинг хис этдим ,тафтингни сездим.
Меҳрингдан эриблар, кетсам керак да.
Сен шундай гўзалсан, бир сени севдим.
Дардимга айланиб қолдинг юракда.
Хижронлар инимдек , хол сурар , тинмас.
Сабримни синайди, берахм васлинг.
Не қилай ? Юрагим сўзимга кўнмас.
Айтчи ,эй , мухаббат, шумиди , аслинг?

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика