НЕГА...?!

kod
Бу саволнинг сийқаси чиққан,
Кимнингдир йўлига қарайверамиз,
Бизга ҲАЁТ берган ПАРВАРДИГОРДАН,
Яна нималардир сўрайверамиз.

НЕГА?
Ҳеч тўлмайди туби йўқ кўнгил,
Нега бу дунёнинг доим бири кам,
НЕГА?
Қўй биродар, этагингни қоқ,
Ўзи шу саволнинг сийқаси чиққан.

Нега шошиламиз,қайга шошар вақт,
Югур, бўл, бўлақол, тўхтама, кетдик,
Нега бошламасдан туриб яшашни,
Ўзимиз бўл-бўллаб сўнгига етдик.

Нега, дўст омонат, ёрда йўқ вафо,
Нега борларига шукур қилмаймиз,
Нега кун оралаб, кулиб туриб ҳам,
Овозсиз ўкириб йиғлайверамиз...

НЕГА?
Нима учун,
Нима сабабдан,
Бир кўз иккинчисин ўймоқ истайди.
Яхши кунларингда ёнингда турган,
Ёмон кунингда ҳам бирга бўлсайди...

Шукурни унутиб, мутлоқ унутиб,
Оллоҳдан бетиним сўрайверамиз,
Кирар еримизнинг қадрига етмай
Қўл етмас осмонга қарайверамиз!

НЕГА...?!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика