Сен қайтмадинг
Дата релиза:
Просмотров: 183
Просмотров: 183
Средний балл: 0
Ел келтирар саломимнинг жавобин қайтиб.
Такрорлайди сенинг аччиқ армонинг байтим.
Азобимни ичга ютиб сенга айтмадим,
Баҳор қайтди, аммо, жоним, бир сен қайтмадинг.
Кўнгил узиб кетай дедим, узолмадим ҳеч,
Кўнгил дарди қийин экан, тузалмади ҳеч,
Юракдаги қасримизни бузолмадим ҳеч.
Унда тож-тахт эгасиз деб сенга айтмадим,
Баҳоримиз яна қайтди, кутдим қайтмадинг.
Соғинганда хотирани қучиб тунадим,
Аёвсиз вақт «Унут!» деди, ночор унадим,
Етармикан унутмоққа сабрим синадим.
Сабр мени тарк этганин сенга айтмадим,
Ҳар галгидек баҳор қайтди, лек сен қайтмадинг.
Танлаганинг нозик кўнглинг тополдимикан,
Мен туймаган меҳрингдан у бол олдимикан,
Хотиранинг кулларида чўғ қолдимикан...
Хамон кутиб юрганимни сенга айтмадим,
Мана баҳор яна қайтди, бир сен қайтмадинг…
- Теги:
сен, қайтмадинг
Ваши отзывы
- Коментарии