Сендан на хабар бор...
Дата релиза:
Просмотров: 150
Просмотров: 150
Средний балл: 0
Айролиқ шамоли суякка етди,
Дилрабо хаёллар тўзғиган оқшом.
Соғинчнинг овози юракка етти
Сендан на хабар бор –
На бирор нишон...
Муаззам нурларга чулғонса гуллар,
Ошиқлар қалбида титраб ҳаяжон.
Ям-яшил рангларда кўринди қирлар
Гулдан на хабар бор, -
На бирор нишон...
Қўл чўзсам, қўлимга сиғмайди ҳаво,
Баландлаб бормоқда кун сайин осмон.
О, менинг баҳорим дилгир, мусаффо,
Кундан на хабар бор, -
На бирор нишон..
Пастроқда учингиз қатор турналар,
Бўғзимга тиқилиб йиғламоққа жон.
Кўзимда қорайиб кетди сурмалар
Тундан на хабар бор, -
На бирор нишон..
Айролиқ шамоли суякка етди,
Дилрабо хаёллар тўзғиган оқшом.
Билолмам хуш онлар қаёққа кетди
Ундан на хабар бор,
На-да бир нишон...
Ваши отзывы
- Коментарии