СЕНГА
Дата релиза:
Просмотров: 216
Просмотров: 216
Средний балл: 0
Сенсиз жуда қийналиб кетдим,
Юрагимга назар сол сен ҳам.
Бундан ортиқ азоб бормикан,
Севсаму лек севилолмасам!
Оҳ, дилгинам йиғласа, куйса,
Ажал етмай, ажалсиз ўлсам.
Дардларимни кимларга айтай,
Ишқ бобида омадсиз бўлсам.
Ўнгимда ҳам, тушимда ҳам Сен,
Ўйлайвериб яшашдан тўйдим.
Ҳаёлларинг ила банд бўлиб,
Ўзлигимни йўқотиб қўйдим.
Севаманда, кучли севаман,
Нетай тақдир сенга йўлатган,
Ишқни дея балки телбаман,
Худо мени шундай яратган!
- Теги:
СЕНГА
Ваши отзывы
- Коментарии