Sevgi

kod
Кечагина сен телба эдинг,
Кечагина мен эдим қувноқ.
Кечагина кўзинг олдида,
Мен ҳаммадан эдим гўзалроқ.
Ойни олиб берардинг менга,
Сўнг ухлардим кўзларингда жим.
Сенга жуда яқин турарди,
Бир амаллаб яширган севгим.
Мен айтмадим.
Сен ҳам кутмадинг.
Бир лаҳзада баҳор ҳам қайтди.
Сен-чи, қачон унутиб қўйдинг,
Мен топишга улгурган пайти...
Кечагина сен телба эдинг!
 Гулчеҳра АШУРОВА

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика