Шарпанг билан яшаб юрибман

kod
Синиб кетди сукунат ногоҳ,
Эшитилди қадам товуши.
У сен эдинг, чунки бу йўлни
Билмас эди ҳали ҳеч киши.

Тийрамоҳнинг япроқларидай
Титраб кетди қалбим ногаҳон.
Ахир, ҳеч ким ўтмаган йўлдан
Келар эдинг юракка томон.

Шундан буён кўзларим йўлда,
Ўлтирибман дилхун ва дилгир.
Қадамларинг эшитилар-у,
Кўринмайсан ўзинг негадир.

Билмам, қайда тугади йўлинг,
Мен-чи, ҳамон кутиб турибман.
Келолмадинг, мен эса ҳануз
Шарпанг билан яшаб юрибман

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика