Сизга
Дата релиза:
Просмотров: 171
Просмотров: 171
Средний балл: 0
Сиз-ла юрак қайғуни билмас,
Сиз бермайсиз кўнглимга озор,
Мени соғинч йиғлатди, сизмас.
Ҳижронларни зорлатдим қанча,
Соғинчимни ютсам бўларди.
Шунча кутдим яна бир кеча,
Интиқланиб кутсам бўларди.
Ситамларни кўзга илмадим,
Юрак чок-чокидан сўкилди.
Дилингизда не бор билмадим,
Ошиқ дилим сизсиз ўкинди.
Кўзингизда меҳр бор қандай,
Шу меҳрдан менга ҳам беринг.
Майли бугун кўзёшим артай,
Лек эртага, соғиндим келинг.
Мени соғинч йиғлатди сизмас...
Муаллиф: Марғуба НАБИЕВА,
Фарғона вилояти, Бувайда тумани
- Теги:
Сизга
Ваши отзывы
- Коментарии