СОҒИНЧ
Дата релиза:
Просмотров: 209
Просмотров: 209
Средний балл: 0
Айтмаганман сенга ҳеч қачон,
Сени қандай суйишимни ҳам...
Ўздан ўзга билмайди ишон,
Рашк ўтида куйишимни ҳам.
Бедорликда ўтказиб ҳар тун,
Ёдинг ила қаршилайман тонг.
Руҳан тафтинг сезишим учун,
Ёрдам берар тафаккур ва онг.
Ҳаёлинга ўзимман сайёҳ,
О, ҳаёлим бунча гуноҳкор?!
Кесиб ташла қўлларим эвоҳ,
Сени қайта қучмасин такрор.
Ишқ ўтида ловуллаб ёниб,
Бир жонни минг куйдуриб ўтдим.
Узоқларда сени соғиниб,
Келишингни интизор кутдим.
Омонатман, энди қийнама,
Танда жоним меники эмас.
Майли ишқинг билан сийлама,
Бир лаҳзага келиб кетсанг бас!
- Теги:
Ваши отзывы
- Коментарии

