СОҒИНМАЙМАН..

kod
Соғинмадим.. Сўроқламайман,
О банди дил, тошга айлансин,
Сиздан қолган хотираларим,
Томчи томчи ёшга айлансин..

Соғинмайман. Йиллар ортида,
Қолсин энди барча иқрорлар,
Мен билганим.. Сиз билганингиз,
Мисраларни ёққан асрорлар..

Соғинмайман.. Хаётдан кечиб,
Яшайвердим хаёлда сўзсиз..
Дардларимга айланди дунё,
Дунёларга сиғмаган СИЗ СИЗ..

Соғинмайман.. Бу қандайин ахд,
Қандай сирки кўнгилга малол,
Лахзаларга йилларни бериб,
Афсусларда яшар бир аёл..

СОҒИНМАЙМАН..

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика