ЎЛДИРИЛГАН КЎНГИЛ

kod
(Кўпларнинг қалбини беҳуда ранжитиб юрадиган инсонлар учун...)

Айладингиз кўнгилдан жудо,
Узоқларга учди-ю кетди.
Ўлган кўнгил яшармиди ё?
Яшолмайди, яшолмас энди...

Жаллоддайин совуқ сўз билан,
Бир инсонни этдингиз мажруҳ.
Тирик мурда қолиб кетди тан,
Чидолмасдан учиб кетди руҳ.

Руҳсиз тана турар мунғайиб,
Кўз ёшларим гўёки денгиз.
Синган кўнгил қутулди ўлиб,
Уни фақат сиз ўлдирдингиз!

Аҳир сиз-ку, ҳаётим бузган,
Қайтиб келманг, кетингиз нари.
Томиримда қон бўлиб сизган,
Ёзилмаган шеърларим ҳаққи!

Оранггизда бўлдим беқадр,
Айтинг, қувонч улашдиз қай дам?
Кечир деманг энди барибир,
Кечирмайди сизни Худо ҳам.

Сиз бир ёвуз, энг жирканч лаин,
Яшаяпсиз кўз ёшим ичиб.
Ёмонларни кўрганим сайин,
Кетгим келар дунёдан кечиб...

Ҳозирча мен бир ожиз банда,
Гапиряпман жонсиз ва ҳолсиз.
Савол - жавоб вақти етганда,
Қиёматда кўргум аҳволиз!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика