ЎЛМАСХОН
Дата релиза:
Просмотров: 213
Просмотров: 213
Средний балл: 0
(Мувашшаҳ усулида ёзилган, ҳар сатр бош ҳарфини
юқоридан пастга қараб ўқисангиз "ЎЛМАСХОН” чиқади)
Ўлурман хажринг ўтида вале ишқим ўти Ўлмас,
Лутф қил садқайи жонинг вале як борақол Ўлмас.
Муҳаббат боғига сайру вале Сайёракам Ўлмас,
Аминман висолингга офтоб ёритгай бир куни Ўлмас.
Сабр қил холиқуллода муяссар бўлгуси Ўлмас,
Хаёлимдан сира ишқинг умид-орзуларим сўнмас.
Онордек юзларинг сўрсам бўлак аъзоларим қонмас,
Нигорим не сабабдандир гўзал васлинг насиб бўлмас.
Алифу-лому-мим жисминг кучарга йўқ илож Ўлмас,
Сабр қил ғуродин холва муяссар бўлғуси Ўлмас.
Хиромон айлабон келгил кеча субҳий ва ё кундуз,
Қошингму, кўзларинг шўхми ва ё мужгонларинг юлдуз.
Тақиминг остида бир жуфт зилоли анбари қундуз,
Тушибдур кўксима ишқинг, кўзинг оҳулари Ўлмас.
Сабрнинг ости олтиндир, ота-бобо сўзи Ўлмас,
"Қамар”га нур берар тунда будур албат қуёш нури.
Ўрун бечора-ю ошиқ, мурувват қил пари хури,
Боғингда сайрайин субхий бўлиб булбулни мен жўри.
Улар жисмим, юрак қоним вале орзуларим Ўлмас!
Тилим Ўлмас, дилим Ўлмас, юрак яширин сири Ўлмас!
Изоҳ: як (тожикча)-бир, Ўш шаҳри август 1962 йил.
Ўринбой РАҲМОНОВ
- Теги:
ЎЛМАСХОН
Ваши отзывы
- Коментарии