Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Дата релиза:
Просмотров: 157
Просмотров: 157
Средний балл: 0
Мен сизни севдим сиз мени севдингиз,
Ахир иккимизни ҳамма биларди.
Қўлларимдан тутиб кетма дедингиз,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Гулдек асрадингиз тикан санчидим,
Ўша кун кетганим учун ранжидим,
Мен ўзимга эмас сизга ачиндим,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Бахтимни йўқотдим энди эссиз ман,
Кўз ёшимга ҳовуч тутган денгизман,
Билмасдингиз эй ёр мен ёмон қизман,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Афсус кулим кўкка совурар мени,
Манзилим йўқ, дард излаб юрар мени,
Муҳаббатнинг Худоси урар мени,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Баҳори келмаган кузга ўхшайман,
Олдингизда қаро юзга ўхшайман,
Ахир энди сизсиз қандай яшайман,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Ишқингиз осмонин юлдузи эдим,
Кўкдаги Зуҳронинг мен ўзи эдим,
Сиз эмас, мен сиздан кетаман дедим,
Ўша кун кетмасам нима бўларди?!
Ваши отзывы
- Коментарии