ДЕМАК ( Хайрулло Ҳамидов шерлари )

kod
Ҳаром луқма ўтмай тамоқдан,
Қайт қилсанг жим, неки егансан...
Қўрқсанг етим молин емоқдан,
Демак, ҳали одам экансан!

Отангга тик боқмоқдан қўрқсанг,
Онангга тик боқмоқдан қўрқсанг,
Шайтон юрган сўқмоқдан қўрқсанг,
Демак, ҳали одам экансан!

Гўзал тушлар кўриб ухласанг,
Ўзни солиҳ ишга чоғласанг,
Гуноҳингга тунда йиғласанг,
Демак, ҳали одам экансан!

Кўрдим – ишқ деб саҳрога бординг,
Пири комил зотга ёлвординг,
Қуръон тинглаб йиғлаб юбординг...
Демак, ҳали одам экансан!

Кўнглим сени асрий дўст билар,
Ортингдан зор югурар, елар.
Чунки ҳали яшасанг бўлар...
Ахир, ҳали одам экансан!

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика