ФОНИЙДАН САДО
Дата релиза:
Просмотров: 195
Просмотров: 195
Средний балл: 0
Бунчалар қаддингни эгибсан она,
Кўзларинга чўкиб кетибди дунё.
Ҳали ҳам юрибсан бўлиб парвона
Бир ўзинг қолиб кетгансан гўё!
Самодан қарайман, йиғлайсан ҳар кун,
Юзимни силайсан расмимга қараб.
Йиғласанг қабримга тўлмоқда тутун,
Захри димоғимда қолар хафталаб.
Биламан соғиниб тўкасан кўз ёш,
Бўлди қил, ўзингни эзмагин онам.
Ўзингда йиға ол чидам ва бардош,
Дегин: "Жаннатларда юрибди болам”
Туғилган ҳар инсон кетиши аниқ,
Олдин кетган бўлсам қисматим шундай.
Фарёдингдан сезиб тураман оғриқ,
Қийнама ўзингни, қилмагин бундай.
Эслама қора кун қон бўлган кунни,
Яшашинг керакку менинг ҳам умрим.
Тақдирида бордур ўлим ҳар кимни,
Укамни бошига тушмасин куним!
Укажон, онамни эҳтиёт қилгин!
Куйдириб юрибсан куйгани етар.
Қарибди, салгина қадрини билгин.
Озгина меҳринга жонин бахш этар.
Эртага келса гар олдимга учиб,
Бир ўзинг қоласан яқинларингсиз.
Соғиниб йиғласанг расмимиз қучиб,
Қайтиб боролмаймиз, десанг ҳам эссиз.
Жеркима онамгни ёнмоқда ичи,
Зардалар қиласан чидаб бўлмайди.
Ақлида бўлади эркакнинг кучи,
Онаси ҳаётлар ҳечам ўлмайди.
Армонни кўп ҳали онажонимни,
Менинг ишларимни давом эттиргин.
Худо қайтарганда агар жонимни,
Қайтиб аламларин қилардим қувғин.
Менинг вақтим бўлди, шу сўнгги сўзим,
Энди тушингизда бўлиб тураман.
Ҳамма тирикларга сўрайман тўзин,
Дуоларда савоб кутиб юраман!
- Теги:
Ваши отзывы
- Коментарии