Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан.

kod
Ҳатто игнани ҳам сўраб олурлар,
Эгасин кўнглига қараб олурлар.
Лекин дил маҳрини яйраб олурлар-
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан!

Келинлик сарпоси – алдамчи баҳор,
Қалбида изиллаб йиғлайди изҳор.
Оппоқ кийимига ишонмай зинҳор,
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан! 

Орзулар карвонин ғамлаб олганлар,
Кўзларин ёлғондан намлаб олганлар.
Палахмон тоши деб номлаб олганлар
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан. 

Тақдир деганлари асли ҳақдир,
Аммо бу ишларда қора ранг оқдир.
"Маслаҳат оши”да хал бўлган тақдир –
Ҳисоблашмайдилар қиз кўнгли билан. 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика