Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

kod
Ётишим шохона, ўрним хўп юмшоқ,
Бошимда пар ёстиқ, қордайин оппоқ,
Ҳар қанча ётмайин шу ҳолда, бироқ,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Бир хил кийим ёқмас инжиқ баданга,
Ўн хил бўлса ҳамки, ўхшайди камга,
У фақат, кўнгайдир оппоқ кафанга,
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Кўтариб келурлар босиб хилхонам,
Мозор энди – уйим, лаҳаддир хонам,
Салом, умидворим, марҳумам онам...
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Товланиб, этурсан кўпни маҳлиё,
Сен асли ёлғонсан, рўёсан, рўё
Тинч қўйгин мени, эй, маккора дунё!
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.


Орзулар дер: – Ҳали сен кўп яшарсан,
Хотиржам бўл, тўқсон, юздан ошарсан.
Дейман: – Хўш, ундан сўнг қайга борарсан?..
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Сарҳисоб айладим босган ҳар йўлим,
Афсус-надоматдан ўртанар дилим,
Тавбага шошилай, келмасдан ўлим.
Ётар жойим бир кун бўлгуси тупроқ.

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика