ХОТИН ҚУЛЛАРИ
Дата релиза:
Просмотров: 187
Просмотров: 187
Средний балл: 0
Волидангиз кўнглин оғритиб, ғашлаб,
Хотинчангиз билан ошингиз ошаб.
Кайф-у сафо қилиб юрибсиз яшаб,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Онангиз холидан олмассиз хабар,
Лек хар кун гулдаста олар у дилбар.
Она хам дўст эрур она хам жигар,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Сиз эркак эмассиз, сиз хотин қули,
Бўлмасангиз эди жаханнам гули.
Сиздайларнинг асли шайтондир пири,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Ёрингиз тиллонинг шайдоси чоғи,
Тилло узук тўла, ўнта бармоғи.
Онангизнинг эса...
Онангизнинг эса...
Битта кўйлагида қирқта ямоғи,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Аёл этагининг остига бунча,
Чўкиб кетавермоқ иснод менимча.
Нахот сизда йўқдир инсоф зиғирча,
Хотинни онадан афзал билганлар.
ХОТИНЧАНГИЗ УЧУН, МУДОМ ЭГИБ БОШ,
ОНАНГИЗ,
ХИЗМАТКОР!
МАРДИКОР!
ФАРРОШ!!!
ФАРЗАНД ХАМ БЎЛУРМУ ШУНЧА БАҒРИТОШ?
ХОТИННИ ОНАДАН АФЗАЛ БИЛГАНЛАР.
Онангиз тотса хам очлик азобни,
Аёлингиз билан сих-сих кабобни.
Паққос туширдингиз тотгач шаробни,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Ёрингиз онангиз қонини ичиб,
Рўмолсиз юрибди сийнасин очиб.
Шайтон хам ёнидан кетмишдир қочиб,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Аллох сиздайларга ёғдирар лаънат,
Рости хам қарғишга арзийсиз фақат.
Тезроқ беринг энди, тавбага навбат,
Хотинни онадан афзал билганлар.
Ваши отзывы
- Коментарии