КЎНГЛИМНИНГ КАЪБАСИН БУЗМАНГИЗ

kod
Кетиб хатто шайтондан қуйи,
Менга қарши фитна тузмангиз.
Қалбим хам бир Аллоҳнинг уйи,
Кўнглимнинг Каъбасин бузмангиз!

Аршга қадар юксалур охим,
Уни қурмагандир Иброҳим(Алайҳиссалом)
Уни 
Уни барпо этмиш Илоҳим,
Кўнглимнинг Каъбасин бузмангиз!

Дил олмасин қайғу қурти еб-
Кетса шодлик бош силамас кеб.
Калисога қайрилсангчи деб,
Кўнглимнинг Каъбасин бузмангиз!

Гумроҳ деманг ишқнинг беморин,
Чиқамишдир дардлар безорин.
Гар севарсиз анинг меъморин,
Кўнглимнинг Каъбасин бузмангиз!
  • Теги:

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика