МУСОФИРЛАРИМ
Дата релиза:
Просмотров: 178
Просмотров: 178
Средний балл: 0
Мусофирда юрган акамни асра,
Юзинг ёруғ қил, қуруқ қайтмасин.
Бошини эгмагин сираям, асло,
Энтикиб нолиган сўзлар айтмасин.
Бу йил тўй қиламан деганди улар,
Яхши ният билан кетганди чиқиб.
Биламан ухламай чиқяпти тунлар,
Елкасига шамол тегсин ишқилиб.
Мусофирда юрган укамни асра,
Ёш бўлиб бўйнига олди рўзғорни.
Кетмон чопмаганди ҳеч бирор марта,
Майдалаб юрганмиш у ерда тоғни.
Ишлаб келаман деб отланганди у,
Бирор нафим тегсин деганди уйга.
Машина олишни қилганди орзу,
Қайтаман деганди кейинги йилга.
Мусофирда юрган опамни асра,
Кўзи қиймай кетган фарзандларини.
Кўзидан оқмасин кўз ёш бир қатра,
Гап сўздан омон қил, сақла қадрини.
Мусофирда юрган синглимни асра,
Жонидан ўтганди миш мишлар кетди.
Сафарга чиқмасди ўзига қолса,
Оёққа тургин деб кўпчилик айтди.
Қаерда бўлса ҳам қондош жигарим,
Юмуши бошидан ошиб кетса ҳам.
Кутганларни кўнгли бўлмасин ярим
- Теги:
МУСОФИРЛАРИМ
Ваши отзывы
- Коментарии