ОЁҒИ ЙЎҚ КЕЛИНИМ
Дата релиза:
Просмотров: 214
Просмотров: 214
Средний балл: 0
Олтмиш ёшда кенг уйнинг
Келини бўлдим ўзим
Ховлини супирётсам
Кириб қолдилар қўшним
Деди: - "Келинлар қани?"
Унга тегишиб дедим:
- Уй-уйларига ҳайдаб,
Янги келин туширдим.
Қўшним деди: - Ё, тавба!
Хазиллашманг, ўргилай.
- Нега хазиллашаман,
Тўйиб кетдим, не қилай?!
Куйлуклик келинимга,
Куйлукдан уй кибердим,
Чорсулик келинимга
Чорсудан уй кибердим.
Икки кунда соғиниб,
Колишарди онасин,
Яқин бўлсин, ичикиб,
Ўлиб-нетиб қолмасин.
Келинлар ўртасида
Қози бўлиб ўлардим.
Яна озгина турсам,
Юрак касал бўлардим.
Юрардим иккаловин
Қош-қовоғига қараб,
Айланай, ўргилай деб,
Ишга солардим алдаб!
Содда қўшним дер: - Унда,
Янги келинлар қани?
- Кичиги уй тозалаб,
Каттаси кир ювяпти.
Кичиги қўл-оёқли,
Чанг-ғуборим қолмади.
Тўрт уйни тозалаб ҳам,
Қовоғини солмади.
Кир ювяпти каттаси,
Оёги йўқ келиним,
Қоши, кўзи, лабида
Бўёги йўқ, келиним.
Ички кийимларимни,
Ювдираман бемалол,
Бировга айтса-чи деб,
Булмам хижолат, усал.
Ўзи сувин кайнатиб,
Ювиб, чайиб толмайди,
Тили йўқ қайнонасин,
Ғийбат қила олмайди.
Кирин бир ғарам қилиб,
Тўплаб қўймайди жомга.
Сочларининг қилини
Ташлаб чиқмас хаммомга.
Зарда қилиб, эрига
Олайгувчи кўзи йуқ
Қайнонани йиғлатар,
Захар-заккум сўзи йуқ.
Ишингни қиляпман, деб
Менга қовоқ солмайди.
Ит феъли келиб қолса,
Тишлаб-тишлаб олмайди.
Иккала овсин иноқ,
Камчиқимлиги зўр-да,
Бошқоронғу бўлишар,
Бири чанг, бири кирга.
- Бу келинлар қаерда
Турган экан? - дер қўшним.
- Чорсудаги "Келинлар Дўкони" дан обкелдим.
Юринг, кўринг, ғинг демай,
Бажаришар ишини,
Хаммомга олиб кириб,
Таништирдим қўшнимни:
- Бу кирмошин "Элжихон",
Катта келин ўрнида,
Оёғи йўқ,тили йўқ,
Кир ювади қорнида.
Бу чангютгич "Самсунгой",
Кичик келин супургим.
Шу десангиз бу "қиз"ни
Кореядан туширдим.
Буларнинг тугмасини
Боссам, тамом, иш битар.
"Элжихоним" кир ювиб,
"Самсунгхоним" чанг ютар.
Менинг хизматимни қил,
Деб эри бақирмайди.
Менга қаранг, деб инжиқ
Боласи чақирмайди.
Фақат бир ўзимники,
Қўйган жойда туради
Мен тўхтаганда, тўхтаб
Мен юргизсам, юради.
Олиб келдим таксида
Ёр-ёру улан айтиб,
Отасининг уйига
Хаётда бормас қайтиб.
Дедим: - Шу келинлардан
Олинг сиз ҳам, илтимос.
Биттагина айби бор,
Бола туғмайди холос.
Яна уч-тўрт ками бор,
Тузатса булар фақат.
Ота уй - заводига
Юбордим бир таклиф хат:
"Ассалому алайкум,
Қудажонлар, айланай,
"Элжихон" қизингизни
Қабул қилдим қизимдай.
Бир-икки нуқсони бор,
Тўғирласа бўлади.
Ўзбек қайноналарин
Шунда кўнгли тўлади.
"Ассалому алайкум!",
Десин мени кўрган он.
Тугмасин боссам десин:
"Хўп бўлади, Ойижон".
Салом бермаган келин
Ахир келин эмас-да.
Ярашарми иш айтсанг,
"Хўп бўлади", демаса?!"
Купроқ сўрасангиз ҳам
Майли қалин пулини.
Ҳар гал "Бисмиллох" айтиб,
Уч бор чайсин кирини.
Билмадим қандай экан,
Урфу одат сизларда?
"Бисмиллох"сиз ҳеч нарса
Халол бўлмас бизларда.
Бўлсин ўзбегу корейс,
Қардошлиги бардавом,
Мархабохон қудадан
Сизларга катта салом!
Не гаплигин тушуниб,
Қўшним кулдилар роса.
У ҳам уч келин билан,
Қилар эди муроса.
Қўшним деди: - Бошингиз
Оғриса, ким ушларкан?
Дедим: - Бошим оғриғи
Мана шу келинлардан.
Оғритган ўзлари-ку,
Ушлаган ҳам ўзлари.
Эрин хизматин қилиб,
Қўша қарисин баъри.
Келинларга озодлик!
Тинчлик чолу кампирга!
Қўшним секин ёрилди:
- Мен ҳам чарчадим жуда.
Улларга уй олиб,
Бир-бир чикарвораман.
Тугмаса хам мана шу,
Келинлардан оламан.
Дедим қиқирлаб: Бўлди,
Нафақани оламиз,
Чорсудаги дўконга,
"Совчиликка" .борамиз.
Ваши отзывы
- Коментарии