Шунга ранжидингми биздан Табиат!?
Дата релиза:
Просмотров: 176
Просмотров: 176
Средний балл: 0
Кейинги пайтларда тез тез ер қимирламоқда. Бу табиий офат олдида тан олиш кераки инсон ожиз. Барчамизни яратганни ўзи ўз паноҳида асрасин!
Мурғаклар туғилмай нобуд бўлишди,
Одамлар ҳаддидан зиёд тўлишди,
Бугун эркак билан эркак қовушди,
Шунга ранжидингми биздан Табиат!?
Қизларнинг юзида ҳаё озайди,
Ўғиллар улғаймай тунлари дайди,
Катта бир гапирса, ёш ўнта дейди,
Шунга ранжидингми биздан Табиат!
Ҳиёнат қилдилар ҳалол ёрига,
Кўнгиллар осилди алам дорига,
Фарзанд мушт кўтарди бузрукворига,
Шунга ранжидингми биздан Табиат!
Азон чақирса ҳам уҳлаб ётдилар,
Разолат домига обдон ботдилар,
Ҳатто одамни ҳам пулга сотдилар,
Шунга ранжидингми биздан Табиат?!
Номусин пуллади "муқаддас" аёл,
Лайлию, Ширинлар ё туш, ё ҳаёл,
Хотин кўчадаю, эркак бееемалол,
Шунга ранжидингми биздан Табиат?
Пул дея емакка ҳаром қўшдилар,
Одамлар ҳаддидан обдон ошдилар,
Ё Раб, Қиёматга бунча шошдилар?!
Шунга ранжидингми биздан Табиат!
Нега Она Замин титрар дам-бадам,
Қанча ўрмонларни ютди жаҳаннам.
Кўчкилар, тошқинлар, офат ҳар қадам,
Худо асраяпди бизни янаям!
- Теги:
Шунга, ранжидингми, Табиат!?, биздан
Ваши отзывы
- Коментарии