ТЎЙ ВА ЎЗБЕК

kod
Дунё ахли муттахам эмас- 
Сахий дея билар ўзбекни 
Хеч ким сўзинг ёлғондир демас 
Тўй камбағал қилар ўзбекни! 

Тушунмайман гохида бир дам
Қиз узатмоқ байраммиё ғам? 
Ман-ман деган зўр бой бўлса хам 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Минг одамга едирмаса ош 
Гўё бўлур фақирлиги фош 
Кўз чиқарур қўяйин деб қош 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Дабдабаси эсдан оғдирар 
Кўз-кўз қилиб доллар ёғдирар
Тўйдан кейин кўзи жовдирар 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Шаъриятда йўқдир "Чаллари" 
"Суннат туй" хам Исломдан нари 
Макрух, бидъат, хурофот, бари
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Андижонда асли қиз томон 
Қуда уйга тўй ўтган замон 
Қирқ кун ташир уч махал таом
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Тушунмайман зинхор ва зинхор 
Йўқми йигит томонда хеч ор 
Кулайму ё йиғлайму зор-зор 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Кўрдим тўй деб қарзга ботганни 
Қутулолмай ўзин осганни 
Сўкманг ушбу шеърни ёзганни 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Чақирмаса хофизлар зўин 
Ё бермаса зўрларга тўрин 
Гўё олар энг сўнгги ўрин 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Дейишади: Халқ нима дейди? 
Дейишмайди: Хақ нима дейди? 
Риёни деб бошини ейди! 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Хаттоки Лондонлик миллиардер 
Фарзандга камхарж қил тўйни дер 
Лек ўзбеклар... 
БИР КУН СОЧАР ҚИРҚ ЙИЛ ТЎКИБ ТЕР 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Увол қилиб нон-ошни хар он 
Исроф қилиб ту'й қил эй инсон- 
Дея ахир буюрмас ҚУРЪОН 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Дабдабани суй демас харгис 
Суйиб сўнгра куй демас харгиз 
Исроф қил деб буюрмас Хадис 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Шаъриятга амал қилса гар 
Киссасида тўла бўлгай зар 
Аммо бир хол юрагим эзар 
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Ёмонликмас шеърдан муддао
Бу аслида асрий муаммо 
Мехнат уни бой қилган. Аммо-
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Хасадданмас (Ренис)шоирнинг шеъри 
Ёзди оқиб манглайдан тери 
Минг афсуски юз йилдан бери
Тўй камбағал қилур ўзбекни! 

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика