ЖАВОБИМ БОР...
Дата релиза:
Просмотров: 171
Просмотров: 171
Средний балл: 0
Зангори осмонга қараб, ўйга толасан баъзида...
- Дунёга нима учун келдим?
Манзилим қай томонда? Якуни қаерда?
Ва нима учун ?
Саволлар тўрига тушиб тўлғонасан, тўлғонасан, ечими йўқдай, гўё...
Бирдан, неварангнинг қиқирлаб кулганию, шодон югуриб келиб, бўйнингдан қучгани хаёлларингни тўзғитади...
Ахир, ахир, мана- ку ечим!
Шу биргина кулгу саволларимга жавоб бўлди!
Биз ҳаётимиз давоми учун яшаймиз, майли, сабр этагига ўралашсак-да , турли қийинчилик деворига бошимиз урилса-да, мудом ҳаётимиз якунига етмасин, фарзанд- невара, давомчиларимиз камолини кўриб юрайлик...
Сокин ва мусаффо осмонга мағрур боқаман: Саволларга жавобларим бор менинг...
Ваши отзывы
- Коментарии