1-Aprel hazillari

kod
— Энг ёмон ҳолатга тайёр бўлиб туринг! 
— Дўхтир, мен ўламанми? 
— Йўқ, сизга жуда қиммат турадиган дори ёзиб бераяпман!
 
Наркоман наша чекиб, кайф қилмоқда: — Уҳ, учаяпман, мазза! Унинг ёнига пиёниста келибди: — Қани, бу ёққа ол-чи, мен ҳам бир учай! — Мана, марҳамат! Пиёниста тортиб кўрибди: — Учмаяпман-ку, галварс! — Судралиб юрувчи бўлиб туғилган жонзот ҳеч қачон уча олмайди!
 
ДАН ходими машинани тўхтатибди: 
— Тақиқловчи йўл белгисини кўрмаяпсизми? 
Бу кўчадан фақат битта йўналишда юриш мумкин! 
Ҳайдовчи: 
— Нима, мен иккита йўналишда юраяпманми?
 
Болтавойдан сўрашибди: 
— Сенда олтита олма бор. Ярмисини укангга берсанг сенда нечта олма қолади? 
Болтавой: 
— Беш яримта.
 
 
Бир одам дўхтир ҳузурига келибди: 
— Дўхтир, эшшакдек ишлайман, чўчқадек овқатланаман, итдай чарчайман, нима қилишим керак? 
— Менга эмас, дардингизни ветеринарга айтинг!
 
 
Ичгандан сўнг нотаниш аёл билан уйғондингизми? 
Ундан исмини сўранг? 
Агар шапалоқ есангиз, демак у хотинингиз!
 
— Аёлларни жуда ёмон кўрадиган ва иложи топилди дегунча уларни шармандали ҳолатга туширишга интиладиган эркаклар ким? — Буюк модельерлар, кутурьелар.
 
AZIZ FOYDALANUVCHILAR SIZLARDA HAM QIZIQARLI VOQEALAR BO'LSA MARHAMAT SAYT AHLI BILNA O'RTOQLASHINGLAR

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика