Ajoyib latifalar to'plami

kod
Эълон: "Йирик овчи итимни йўқотиб қўйдим. Топганларнинг жойи жаннатдан бўлсин!”
* * *

– Официант, бунингиз шўрва эмас, аллақандай сув-ку?!
– Аллақандай эмас, қайнатилган сув.
* * *

Пластик жарроҳлик марказида:
– Хоним, ажинларингизни йўқотиш бўйича операциямиздан кўнглингиз тўлмаса, биз ҳаммасини қайтаришга тайёрмиз.
– Пулларимними?
– Йўқ, ажинларингизни...
* * *

Бир ит белкурак билан ер юмшатаяпти. Ҳамма итлар ҳайрон.
– Ҳаммаси отилган таёқни олиб келиб беришимдан бошланган...
* * *

– Театрларингиздаги спектакллар одатда қанча вақт давом этади?
– Ҳар куни ҳар хил. Актёрлар охирги томошабин туриб кетганча ўйнайверишади...
* * *

Кунларнинг бирида чукчалар оиласида ақлли бола туғилди. Табиийки, уни ҳайдаб юбордилар. Япония борган сари ривожланиб бормоқда.
* * *

– Менга жуда кучли будильник керак.
– О, айни вақтида келдингиз. Бизда зўри бор, аввал ўт ўчирувчиларнинг сиренаси чалинади, унинг ортидан артиллерия овозлари эшитилади. Бу ҳам фойда бермаса, устингизга бир челак совуқ сув сепади. Шундан кейин ҳам ўрнингиздан турмай ётаверсангиз ўзи ишхонангизга қўнғироқ қилиб, сизнинг касал бўлганингизни билдириб қўяди.
– Кучсизлик қилмасмикан?..
– Яна биттаси бор. Юқоридаги ишларни бажарганидан кейин ҳам уйғонмасангиз, гўрков билан домлани ҳам қидириб топиб келади.
* * *

Уй сотаётган одам харидорга деди:
– Уйимнинг камчиликларини ҳам айтиб ўтишим лозим. Чап томонда чўчқахона, ўнг томонда шаҳар ахлатхонаси жойлашган.
– Уйнинг яхши томони ҳам бор дегандингиз.
– Албатта бор. Сиз шамол қайси томондан эсаётганини аниқ биласиз!
* * *

Поезд вокзалдан жилди. Уч киши кеч қолиб ортидан югуришди. Иккитаси чиқди, бири қолиб кетди. Қолиб кетгани думалаб кула бошлади.
– Нега куляпсиз?
– У икки шеригим аслида мени кузатишга чиқишганди.
* * *

– Сизнинг пул тўплаш имкониятингиз борми?
– Имкониятим бор, лекин пулим йўқ.
* * *

– Дада, сиз кўзингизни юмиб имзо қўя оласизми?
– Ҳа, қўя оламан.
– Унда кундалигимга кўзингизни юмиб имзо қўйингчи.
* * *

Қурилиш майдонига комиссия келмоқда. Бригадир:
– Нима бўлишидан қатъи назар, ўзингизни ҳаммаси режалаштирилгандек тутинг!
Комиссия келиб томоша қилаётганида янги девор қулаб тушди.
Ишчилардан бири қувонч билан:
– Роса соат бирда қулади, ҳаммаси аниқ режа бўйича кетяпти.
* * *

Болалар шифокори бир яшар гўдакни кўрикдан ўтказмоқда:
– Дада, ая дейишни яхши билмайди, лекин йиқилганда сўкиниши бинойидек. Соғлом!
* * *

– Ўртоқ командир, бир кило пахта оғирми, бир кило тошми?
– Бир кило тош оғир.
– Тополмадингиз, иккови тенг.
– Иккови тенг бўлса сен менинг бошимга пахта билан урасан, мен эса сенинг бошингга тош билан билан соламан. Қани, бери кел-чи, аскар!
* * *

ГАИ ходимининг ўғли сўрамоқда:
– Дада-дада, сиз ҳайдовчилардан қўрқасизми?
– Йўқ ўғлим, қўрқмайман.
– Унда нега машина ҳайдаб келишаётганида дарахтнинг орқасига беркиниб оласиз?

Ваши отзывы

  • Коментарии
Яндекс.Метрика